Рақобатни ривожлантириш қўмитаси AU Financial Investment Team компаниясини сотиб олишга розилик берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан “Health and Education Group” МЧЖнинг “AU Financial Investment Team” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.
“Health and Education Group” МЧЖ – тижорат фаолияти ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат бериш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот;
“AU Financial Investment Team” МЧЖ кўп квартирали уйлар ва турар жойларни ижарага бериш ва бошқариш билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар товар бозорида рақобат муҳитига таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.