Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Рақобат қўмитаси Туркияда Centrum Air рейси кечикиши бўйича шикоятни текширмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда Туркияда Centrum Air авиакомпанияси фаолияти билан боғлиқ рейс кечикиши сабабли Ўзбекистон фуқаролари тўққиз соат давомида аэропортда қолиб кетгани ҳақида танқидий шикоят келиб тушди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” ва "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
Ўрганиш якунларига кўра, қўмита текширув натижалари ва эҳтимолий чора-тадбирлар ҳақида қўшимча маълумот тақдим этади.