Валюта курслари 26/11/2025
$1 – 11936.89
UZS – -0.43%
€1 – 13769.20
UZS – -0.39%
₽1 – 151.56
UZS – -0.3%
Қидириш
Рақобат қўмитаси рақамли платформаларга оид фуқароларнинг шикоятларини ҳал қилади

Рақобат қўмитаси рақамли платформаларга оид фуқароларнинг шикоятларини ҳал қилади

Рақобат қўмитаси рақамли платформаларга оид фуқароларнинг шикоятларини ҳал қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига фуқароларнинг рақамли платформа операторлари фаолияти юзасидан тушган мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, ўз ечимини топмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Р.И. “Mediapark” савдо дўконидан “UZUM NASIYA” платформаси орқали принтер сотиб олган товари носоз ҳолатда етказиб берилгани юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида, истеъмолчига янги принтер етказиб берилиши таъминланди.

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Э.З. “UZUM NASIYA” рақамли платформасида “MYTEACHER GROUP” МЧЖ билан инглиз тили курсларини харид қилиш учун 5,3 млн сўмлик муддатли тўлов шартномаси тузгани, бироқ унга кутилганидек хизмат кўрсатилмагани сабабли мазкур шартнома бекор қилиниши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Ўрганишлар натижасида, тузилган шартнома бекор қилинди ҳамда мурожаат истеъмолчи фойдасига ижобий ҳал этилди.

Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи фуқаро “UZUM MARKET” онлайн савдо орқали муддатли тўлов шартномаси асосида телефон сотиб олганлиги, бироқ телефон носозлиги интернет алоқа хизмати яхши эмаслигидан норози бўлиб, шартномани бекор қилиниши қилиниши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлар натижасида, шартнома бекор қилиниб фуқарога 1,4 сўмга яқин пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди.

Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.М. “UNITEL” МЧЖга тегишли BeMarket онлайн савдо платформасидан Samsung Galaxy S24 телефонини 11,4 млн сўмга харид қилади. Бироқ, Қ.М. телефондан фойдалана бошлагандан бир ойдан сўнг тегишли рўйхатдан ўтмагани маълум бўлади ва телефони ишламай қолади.

Фуқаро Қ.М.нинг Рақобат қўмитасига йўллаган мурожаатини ўрганиш натижасида “UNITEL” МЧЖ томонидан телефон IMEI-коди рўйхатидан ўтказилиб, телефон соз ҳолатда фуқарога топширилиши таъминланди.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Ж. “UZUM MARKET” онлайн дўкони орқали шартнома асосида телефон сотиб олгани, аммо телефон аппарати ҳеч қанча вақт ўтмасдан сифатсизлиги маълум бўлгани сабабли тўланган 2,1 млн сўмлик маблағни қайтарилиши бўйича ҳудудий бошқармага мурожаат йўллаган.

Ўрганишлар натижасида, фуқарога сифатсиз маҳсулот учун тўлаган маблағи тўлиқ қайтарилиши таъминланди.

Хоразм вилояти Гурлан туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Н. “Бадавлат аёл” онлайн ўқув курсида иштирок этиш мақсадида “UZUM NASIYA” тизими орқали муддатли тўлов асосида ўқув курсини харид қилган. Бироқ ўқув курси амалга оширилмаган, фуқаро шартномани бекор қилиш бўйича мурожаат қилган. Шунга қарамасдан, шартнома бекор қилинмасдан, унинг шахсий пластик картасидан 192 минг сўм пул маблағи ечиб олингани юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг