Валюта курслари 16/02/2026
$1 – 12220.98
UZS – -0.44%
€1 – 14495.30
UZS – -0.66%
₽1 – 158.38
UZS – -0.45%
Қидириш
Рақобат қўмитаси чакана сотувчиларни Рамазон ойи олдидан нархларнинг ошишидан огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси чакана сотувчиларни Рамазон ойи олдидан нархларнинг ошишидан огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси чакана сотувчиларни Рамазон ойи олдидан нархларнинг ошишидан огоҳлантирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва республикамиз ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойида нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган Рамазон кунларида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлаб, тегишли топшириқлар берди.

Юқоридагилар ижроси юзасидан, Рақобат қўмитаси томонидан йирик савдо тармоқлари ва республикамиз ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди.

Рақобат қўмитаси аҳоли учун муҳим бўлган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ўз ваколатлари доирасида зарурий барча чораларни кўриб боришини маълум қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг