Валюта курслари 25/12/2025
$1 – 12067.60
UZS – 0.13%
€1 – 14239.77
UZS – 0.19%
₽1 – 153.71
UZS – 0.0%
Қидириш
Рақамли таълим: Ўзбекистон THE билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Рақамли таълим: Ўзбекистон THE билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Рақамли таълим: Ўзбекистон THE билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонаси ташаббуси билан, Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ҳамда Буюк Британиянинг Times Higher Education (THE) ташкилоти вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда THE томонидан илгари сурилаётган «U-10» лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистоннинг нуфузли ва тадқиқот йўналишидаги олий таълим муассасаларини ягона платформа доирасида бирлаштиришга қаратилгани таъкидланди.

Лойиҳа доирасида ОТМлар таълим сифати, илмий тадқиқотлар самарадорлиги ҳамда битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги ўрни каби мезонлар асосида баҳоланиши мумкин.

Шунингдек, THE вакиллари 2026 йил 17-20 май кунлари Лондон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирда Ўзбекистон делегациясининг иштирок этишига умид билдирдди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг