Валюта курслари 17/02/2026
$1 – 12191.30
UZS – -0.24%
€1 – 14464.98
UZS – -0.21%
₽1 – 158.51
UZS – 0.08%
Қидириш
Рақамли маркировкаланган товарларнинг ҳаракатини кузатиб бориш тизими такомиллаштирилади

Рақамли маркировкаланган товарларнинг ҳаракатини кузатиб бориш тизими такомиллаштирилади

Рақамли маркировкаланган товарларнинг ҳаракатини кузатиб бориш тизими такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Рақамли маркировкаланган товарларнинг ҳаракатини кузатиб бориш тизимини такомиллаштиришга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июндан Ўзбекистон ва ҳамкор давлатлар ўртасида сув ҳамда салқин ичимликларга нисбатан рақамли маркировка кодларини ўзаро тан олиш жорий этилади.

Солиқ қўмитаси ҳамкор давлатларнинг рақамли маркировка кодларини Ўзбекистон ҳудудида тан олиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

“Asl belgisi” маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими оператори рақамли маркировка маълумотларини қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ҳимоя қилишни таъминлайди.

Ўзбекистон ҳудудида шакллантириладиган ва муомалада бўладиган рақамли маркировка маълумотлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган дата-марказлар доирасида сақланши ва қайта ишланиши шарт.

Товарларнинг рақамли маркировкаси тўғрисидаги маълумотлар хорижий давлат органлари ва бошқа ташкилотларга халқаро шартномалар асосида ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда узатилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг