Валюта курслари 29/10/2025
$1 – 12004.47
UZS – -0.41%
€1 – 13993.61
UZS – -0.24%
₽1 – 150.22
UZS – -1.45%
Қидириш
Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг талаблари белгиланди

Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг талаблари белгиланди

Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг талаблари белгиланди

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —“Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг ” хавфсизлик талаблари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3694-сон, 28.10.2025 й).

Мазкур ҳужжат атом электр станциялари, кичик модулли ядро реакторлар, тадқиқот ядро реакторлар ҳамда бошқа ядровий қурилмалардан фойдаланиш ва уларни фойдаланишдан чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда хавфсизликни таъминлашга оид талабларни белгилайди.

Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда қуйидаги хавфсизлик талабларига риоя қилиниши лозим, жумладан:

ходимларнинг нурланиш дозалари устидан доимий индивидуал назоратни амалга ошириш;

радиоактив чиқиндиларни уларнинг фаоллик даражасига кўра таснифлаш;

радиоактив чиқиндилардан радиация тарқалишининг олдини олиш мақсадида муҳофаза ва муҳандислик тўсиқларини қўллаш;

ходимларни шахсий ҳимоя воситалари ҳамда дозиметрик назорат воситалари билан таъминлаш;

Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда радиациявий назорат шакли объект лойиҳасида белгиланиши ва объектнинг эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилиши лозим.

Эксплуатация қилувчи ташкилотлар эксплуатация ҳужжатларини, жумладан радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича йўриқномалар ва қўлланмаларни ишлаб чиқишни таъминлаши лозим.

Атом энергиясидан фойдаланиш жараёнида радиоактив чиқиндилар ҳосил бўлишининг нормалари, шу жумладан радиоактив чиқиндилар ҳосил бўлишининг йиллик режалаштирилган миқдорлари (ҳажмлари) ҳисоботда кўрсатилиши лозим.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг