Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари белгиланди

Радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари белгиланди

Радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш" қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3695-сон, 28.10.2025 й).

Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган, янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгилайди.

Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги талаблар бажарилиши шарт, жумладан:

радиациявий манбалар лойиҳа ҳужжатлари ва технологик ҳужжатларга мувофиқ тарзда ишлатилиши ва уларнинг техник соз ҳолатда сақланиши таъминланиши;

фавқулодда вазиятлар ва авария ҳолатларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш чораларининг кўрилиши.

Радиациявий манбалардан фойдаланишда лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган талаблардан четланишларни бартараф этиш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган талаблардан четланишлар аниқланиши ва уларнинг сабаблари бартараф этилиши;

лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган талаблардан четланишлар техник тизимлар орқали назорат қилиниши ва автоматик хавфсизлик тизимлари ишга туширилиши.

Кўп босқичли ҳимоя дастурининг бажариши шарт бўлган ташкилий чора-тадбирлар ва техник ечимлар радиациявий манбаларнинг хавф даражаси асосида лойиҳада белгиланиши шарт.

Радиациявий манбалар лойиҳасида автоматик хавфсизлик тизимларининг ишончлилиги, ҳосил бўлиши мумкин бўлган авариялар ва уларнинг оқибатлари лойиҳа ҳужжатларига асосан таҳлил қилиниши, аниқланган носозликлар бартараф этилиши керак.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг