Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Қувасойда электр кабеллари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади

Қувасойда электр кабеллари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади

Қувасойда электр кабеллари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг юқори сифатли электр кабеллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “KYM” KALBO компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда туркиялик инвесторлар сармояси ҳисобига Қувасой шаҳрида электр кабеллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қувасой шаҳрида туғилган, 30 йилдан ошиқ Туркияда яшаб келаётган ватандошимиз Ҳасан Меметўғли ташриф мақсади истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, турк ишбилармонларини вилоятга инвестиция киритишига кўмаклашиш орқали Фарғона вилояти иқтисодиётининг ривожига ўз ҳиссасини қўшиш эканлигини маълум қилди. 

Лойиҳа қиймати 25 млн доллар бўлиб, дастлабки босқичда 5 млн доллар сармоя йўналтирилиб, паст кучланишли кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, кейинги босқичда ўрта кучланишли кабеллар ишлаб чиқарилади. Маҳаллий эҳтиёж тўла қопланиб, маҳсулотлар экспортга чиқарилиши кўзда тутилган.

Учрашувда лойиҳа бўйича тақдимот ҳам ўтказилди. 

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳа билан танишиб, сифатли кабель маҳсулотларига талаб ортаётганлигини таъкидлаб, ушбу лойиҳа қўллаб-қувватланишини, мутасаддиларга лойиҳалар бўйича бирга ишлаб, уни тезлатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

KYM Kablo – бу сифат, ишонч ва инновацияни уйғунлаштирган турк бренди бўлиб, электр кабеллари ишлаб чиқаришда маҳаллий ва халқаро бозорларда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга. Компаниянинг профессионал жамоаси ва замонавий технологиялари уни кабель саноатидаги етакчи ишлаб чиқарувчилардан бирига айлантирган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг