Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Қурилиш ойналари учун утилизация йиғими жорий этилади

Қурилиш ойналари учун утилизация йиғими жорий этилади

Қурилиш ойналари учун утилизация йиғими жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, республикамизда миллий ва хорижий фойдаланувчилар учун расмий статистика маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини энг юқори даражада таъминлаш, шу жумладан, иқтисодиёт соҳаларининг ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қонун билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунларга қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизaция йиғимини жорий этишни белгиловчи ҳамда айрим қонунларга Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг номи ва ҳуқуқий мақоми ўзгартирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Сенаторлар томонидан таъкидланганидек, Қонуннинг қабул қилиниши қурилиш ойнаси саноатини ривожлантиришга, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган қурилиш ойнасидан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятни ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, мамлакатнинг расмий статистика соҳасидаги маъмурий ислоҳотларни самарали амалга ошириш доирасида статистика органларининг фаолиятини такомиллаштиришга ҳамда фойдаланувчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратади.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг