Қурилиш материалларининг хавфсизлигини назорат қилиш кучайтирилади
Қурилиш материалларининг хавфсизлигини назорат қилиш кучайтирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан: қурилиш материаллари соҳасида фаолият олиб бораётган ёш олимлар учун белгиланган тартибда хорижий илмий стажировка танлови эълон қилинади;
2026–2028 йиллар учун умумий молиялаштириш ҳажми 30 млрд сўмлик илмий лойиҳалар танловлари эълон қилинади.
2026 йил 1 мартдан: “Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси доирасида хавфсизлиги номувофиқ деб топилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг электрон реестри юритилади;
электрон реестр маълумотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш объектларида ўтказиладиган назорат тадбирлари натижаларида олинадиган маълумотларни интеграция қилиш орқали шакллантирилади;
“Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларидаги қурилиш материалларининг электрон реестрида ишлаб чиқарган қурилиш материалларининг хавфсизлиги номувофиқ деб топилган корхоналар давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади.
2026 йил 1 февралдан: буюртмачилар ва ишлаб чиқарувчиларга тегишлилиги бўйича қурилиш объекти ва ишлаб чиқариш корхоналарида хавфлилиги аниқланган, муомаладан чиқаришга мажбурий кўрсатма берилган қурилиш материалларини қурилиш чиқиндиларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар ёки чиқинди полигонларига шартнома доирасида юбориш мажбурияти юкланади;
Қурилиш назорати инспекцияси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан мазкур мажбуриятни бажаришни талаб қилиш бўйича бериладиган мажбурий кўрсатмалар Экология қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилинади.
2026 йил 1 июндан қурилиш чиқиндиларини такрорий фойдаланиш, қайта ишлаш ёки утилизация қилишга йўналтиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажмини ва уларни тўплаш жойларини белгилаш, шунингдек, улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича лойиҳавий ечимлар назарда тутилиши мажбурий ҳисобланади;
қурилиш чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига таъсирининг олдини олиш мақсадида буюртмачи томонидан амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ чанг ва ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш чоралари кўрилади.