Валюта курслари 02/12/2025
$1 – 11895.57
UZS – -0.38%
€1 – 13826.22
UZS – 0.08%
₽1 – 152.98
UZS – 0.2%
Қидириш
Қурилиш материаллари саноати ривожлантирилади

Қурилиш материаллари саноати ривожлантирилади

Қурилиш материаллари саноати ривожлантирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш доирасидаги асосий вазифалар этиб белгиланди, жумладан:

ишлаб чиқариш ҳажмини 62 трлн сўмга етказиш;

қурилиш саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш ва экспорт ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказиш учун зарур шароитларни яратиш;

экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда қурилишда улардан фойдаланишни босқичма-босқич йўлга қўйиш.

Қарорга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларининг Афғонистон ҳудудига “Термиз” автойўл ўтказиш пункти орқали

Давлат чегарасидан хавфсиз ўтиб қайтишларини таъминлайди.

2026 йил 1 июлдан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш ваколатига эга ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда уларнинг қурилишда фойдаланиладиган қурилиш материаллари ҳажмининг камида 25 фоизини экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ташкил этишига оид талабни текшириш амалиёти жорий қилинади.

2026 йил 1 январдан: қурилиш материаллари соҳасида фаолият олиб бораётган ёш олимлар учун белгиланган тартибда хорижий илмий стажировка танлови эълон қилинади;

2026–2028 йиллар учун умумий молиялаштириш ҳажми 30 млрд сўмлик илмий лойиҳалар танловлари эълон қилинади.

2026 йил 1 мартдан:

“Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси доирасида хавфсизлиги номувофиқ деб топилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг электрон реестри юритилади;

электрон реестр маълумотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш объектларида ўтказиладиган назорат тадбирлари натижаларида олинадиган маълумотларни интеграция қилиш орқали шакллантирилади;

“Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларидаги қурилиш материалларининг электрон реестрида ишлаб чиқарган қурилиш материалларининг хавфсизлиги номувофиқ деб топилган корхоналар давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг