Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Иқтисод 05/06/2025 Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент метроси иш вақтидаги ўзгаришлар

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент метроси иш вақтидаги ўзгаришлар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Тошкент метрополитени" ДУК пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини Қурбон ҳайити байрами муносабати билан метро иш тартибидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилади.

2025 йил 6 июнь куни, Қурбон ҳайити байрамида фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида метрополитен соат 03:00 дан иш бошлайди — одатдагидан икки соат эртароқ.

Айни шу куни, соат 03:00 дан 10:00 гача, барча йўловчилар учун метрополитенда ҳаракатланиш бепул бўлади.

Байрамнинг кейинги кунларида поездлар ҳаракати қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

7 июнь (шанба) — шанба куни учун белгиланган жадвал бўйича;

8 июнь (якшанба) — якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, поездлар ҳаракати соат 05:00 дан бошланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг