Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон рақамли иқтисодиётга инвестицияларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вашингтон, Д. С. шаҳрида ёпиқ форматдаги раҳбарлар учун мўлжалланган махсус давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг етакчи технология компанияларидан сараланган юқори лавозимли раҳбарлар иштирок этдилар. Давра суҳбати Америсан-Узбекистан Чамбер оф Соммерсе ижрочи директори Элена Сон томонидан ташкил этилди ва олиб борилди.
Тадбирда қуйидаги компаниялар вакиллари иштирок этдилар: Meta, DataVolt, SuperMicro, Inertial Labs Inc., Alexandria Transport & National Center for Energy Analytics.
Мулоқотда қуйидаги асосий йўналишлар муҳокама қилинди:
– Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган рақамли секторида стратегик инвестиция имкониятлари;
– IT Park Uzbekistan орқали хорижий технология компаниялари учун берилаётган имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чоралари;
– Ёшлар учун юқори малакали ва даромадли иш ўринларини яратиш ҳамда кадрлар салоҳиятини ривожлантириш.
Вазир Шерзод Шерматов Ўзбекистоннинг рақамли трансформацияга содиқлиги ва глобал инновация компаниялари билан ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.