Валюта курслари 07/01/2026
$1 – 11968.59
UZS – 0.14%
€1 – 14020.01
UZS – 0.4%
₽1 – 147.74
UZS – -0.05%
Қидириш
Қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Қўриқлаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилд9и.

Ушбу қонун лойиҳаси қўриқлаш фаолияти доирасини кенгайтиришни, хусусан жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, кўнгилочар ва қурилиш объектларини қўриқлашни амалга ошириш бўйича ҳуқуқий асосларни белгилашни, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг ушбу соҳадаги ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутади.

Лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси мансабдор шахсларига тегишли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш ваколатлари Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти мансабдор шахсларига ўтказилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар қўриқлаш фаолияти соҳасидаги қонунчилик базасини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда жамоат хавфсизлиги ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг