Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилишди
Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилишди

Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот чоғида Шавкат Мирзиёевни юбилейи билан самимий табриклаб, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятида янги муваффақиятлар тилаган.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатлари кўп асрлик умумий тарихимиз, маданиятимиз, тилимиз, анъана ва урф-одатларимиз яқинлиги асосида муваффақиятли ва самарали ривожланаётганини юксак мамнуният билан қайд этдилар.

Давлат раҳбарлари суҳбат чоғида мамлакатларимиз кўплаб соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаол ривожлантиришга тайёр эканини турли даражадаги изчил алоқалар тасдиқлашини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг