Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Озарбайжон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат Ғазначилик агентлиги билан Англашув Меморандумлари имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — PEMPAL доирасида Ғазначилик амалиёти ҳамжамияти ялпи йиғилиши якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Озарбайжон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат Ғазначилик агентлиги билан Англашув Меморандумларини имзолади.
Меморандумлар томонларнинг манфаатлари доирасида амалга ошириладиган қўшма семинар ва учрашувларни ташкил этиш каби шаклларни ўз ичига олади.