Қозоғистоннинг MF Trade Limited ширкати уч нафар ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчининг улушини сотиб олишга рухсат олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан Қозоғистон Республикасининг “MF Trade Limited” компанияси томонидан “Elsun Invest” МЧЖ ҚК, “NRG Yashnobod Stroy” МЧЖ ҚК ва “NRG High Project” МЧЖларнинг маълум бир улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.
“MF Trade Limited” компанияси – ҳолдинг компаниялари ва бизнесни бошқариш фаолияти билан шуғулланади.
“Elsun Invest” МЧЖ ҚК, “NRG Yashnobod Stroy” МЧЖ ҚК ва “NRG High Project” МЧЖлар эса турар жой биноларини қуриш билан шуғулланувчи корхоналар ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар товар бозорида тўғридан-тўғри рақобат муҳитига таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.