Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Қозоғистондан Ўзбекистонга тўрт нафар бола қайтарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Ижтимоий таъминот миллий агентлиги кўмагида Қозоғистондан Нукус шаҳрига яна тўрт нафар вояга етмаганлар қайтарилди.
Болалар дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга психологик ёрдам кўрсатилди.
Ижтимоий таъминот миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси томонидан кейинчалик болаларни оилавий Меҳрибонлик уйларига жойлаштириш режалаштирилган.
Бу чора-тадбирлар уларнинг барқарор ижтимоий мослашуви ва муносиб шароитларда тарбияланишини таъминлашга қаратилган.