Қозоғистонда ташқи сиёсат соҳасида кадрлар алмашинуви содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мурат Нуртлеу ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилиб, Қозоғистон президентининг халқаро инвестициялар ва савдо ҳамкорлиги масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.
Янги ташқи ишлар вазири лавозимига Ермек Кошербаев тайинланди. У шу пайтгача бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ержан Ашикбаев Қозоғистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидан озод этилди.
Ерлан Алимбаев Қозоғистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили лавозимидан озод қилинди.
Ержан Казихан Қозоғистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги янги доимий вакили этиб тайинланди. Бунга қадар у Қозоғистон президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.
Зульфия Сулейменова президент маслаҳатчиси - Қозоғистон президентининг халқаро экологик ҳамкорлик бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди.