Валюта курслари 30/06/2025
$1 – 12654.13
UZS – 0.54%
€1 – 14817.99
UZS – 0.4%
₽1 – 161.18
UZS – 0.47%
Қидириш
Иқтисод 20/04/2025 Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Қўзоғистон темир йўллари йўловчи ташиш” АЖ делегацияси «Темирйўлекпресс» АЖ га ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон темир йўллар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасидаги ташаббуслар ҳамда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат чоғида делегациялар ўзаро тажриба алмашиб, истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр юритдилар.

Мазкур учрашув икки мамлакат темир йўл соҳасидаги алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Шунингдек, ташриф буюрган делегация вакиллари “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ га қарашли поездларни техник кўрикдан ўтказиш дастурига, жараённи янада самарали қилиш учун рақамли технологияларга ва тажриба алмашиш бўйича қизиқиш билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР