Валюта курслари 08/10/2025
$1 – 12038.68
UZS – 0.13%
€1 – 14044.32
UZS – 0.13%
₽1 – 146.62
UZS – 1.29%
Қидириш
Қорақалпоғистонда сунъий интеллект ва майнинг соҳасидаги лойиҳаларни давлат қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилмоқда

Қорақалпоғистонда сунъий интеллект ва майнинг соҳасидаги лойиҳаларни давлат қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилмоқда

Қорақалпоғистонда сунъий интеллект ва майнинг соҳасидаги лойиҳаларни давлат қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истиқболли лойиҳалар миллий  агентлиги (ИЛМА) директори биринчи ўринбосари Вячеслав Пак O’zbekiston 24 телеканалига берган интервьюсида Қорақалпоғистонда сунъий интеллектни жорий этиш бўйича яқинда ўтказилган йиғилишда тегишли чора-тадбирлар маъқулланганини маълум қилди.

Хусусан, гап кадрлар тайёрлаш, олийгоҳлар қошида лабораториялар ташкил этиш, давлат қўллаб-қувватлови ва айрим лойиҳалар учун умумий қиймати 100 миллион долларга тенг имтиёзлар бериш ҳақида кетмоқда.

«Бу қўллаб-қувватлаш чоралари майнинг соҳасини ҳам ўз ичига олади, унда электр энергияси учун имтиёзли тариф жорий этилиши кўзда тутилган», — деди Пак.

Август ойида Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаган эди. Ушбу ташаббуслар доирасида ҳудудда “яшил” энергия манбалари асосида майнинг билан шуғулланиш учун махсус зона яратиш, бу ерда электр энергиясига алоҳида тарифлар жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Вячеслав Пакнинг сўзларига кўра, мазкур чоралар мажмуаси ҳудудда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда юқори технологиялар соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг