Қорақалпоғистондаги «Мўйноқ» конида юқори босимли газнинг саноат миқёсидаги оқими қайд этилди
Қорақалпоғистондаги «Мўйноқ» конида юқори босимли газнинг саноат миқёсидаги оқими қайд этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Мўйноқ» газконденсат конида 11-сонли қудуқдан юқори босимли табиий газнинг саноат миқёсидаги оқими олинди. Объектдаги ишлар 4 700 метр чуқурликда якунланган. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» хабар берди.
Компания маълумотларига кўра, 2026 йил 23 январь куни ўтказилган синовлар жараёнида 4 542–4 549 метр ҳамда 4 551–4 558 метр чуқурликларда жойлашган маҳсулдор қатламларда юқори босимли газ оқими аниқланган.
Айни пайтда қудуқни ер усти иншоотлари билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар тугаллангач, қазиб олинган газ истеъмолчиларга етказиб берила бошлайди. Аввалроқ «Мўйноқ» кони яқинида жойлашган «Шағирлик – қуйи юра» номли 2-сонли қидирув қудуғида ҳам табиий газнинг саноат миқёсидаги оқими олинган эди.