Валюта курслари 19/06/2025
$1 – 12618.63
UZS – -0.39%
€1 – 14516.47
UZS – -0.85%
₽1 – 160.83
UZS – -0.2%
Қидириш
Ўзбекистон 15/05/2025 Қорабоғсой кўпригининг қулаши: Мутахассислар тузилмани хавфли ҳолатда деб эълон қилишмоқда

Қорабоғсой кўпригининг қулаши: Мутахассислар тузилмани хавфли ҳолатда деб эълон қилишмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 май куни соат 20:00 атрофида А-373 автомобиль йўлининг 85-километрида Қорабоғсой кўприги четидаги охирги оралиқ қурилмаси, яъни пиёдалар йўлаги (бир бона оралиқ қурилма балка 22.1 м) қулаб тушган.

Воқеа туфайли мазкур участкада ҳаракат вақтинча тўхтатилди ва муқобил йўналиш – Д-019 автомобиль йўлига йўналтирилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси топшириғи билан «Ўзюлкўприк» ишлаб чиқариш кластерига қарашли кўприклар ва сунъий иншоотлар диагностикаси бўлими мутахассислари тезкорлик билан объектни техник кўрикдан ўтказди ва ўз хулосасини тақдим этди.

Унга кўра, кўприк конструкцияси техник ҳолати ўрганилганда оралиқ қурилма тўсинларининг маънавий эскиргани, тўсинларнинг амалдаги юкламаларни кўтара олмаслиги, кўприк устки қопламаси қалинлиги меъёридан ортиб тўсинларга ортиқча юк бераётганлиги, тўсинлар ўзаро яхлит бўлмай, алоҳида элемент сифатида ишлаётганлиги ҳамда кўприк устки қопламасидаги ёриқлардан ва қатнов қисми қопламасининг чекка қисмларидан оқиб тушган сувлар тўсинларни бутун танаси бўйлаб тарқалиб, каррозияга учратаётганлиги, тўсинлардаги ёриқлардан сув сизиб кириб ишчи арматураларини ҳам каррозияга учратаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган таҳлиллар асосида кўприкнинг техник ҳолати қониқарсиз деб топилди.

"Келажакда потенциал хавфли вазиятлар юзага келмаслиги учун конструкцияни тўлиқ реконструкция қилиш зарур. Магистраль йўлнинг ушбу қисми 1-тоифага мансублигини ва мавжуд кўприк параметрлари унга тўғри келмаслигини инобатга олиб, айнан шу ерда мунтазам равишда тирбандликлар юзага келади. Реконструкция ишлари доирасида мутахассислар янги тоифадаги йўл ва НК14 ва стандартлари талабларига жавоб берадиган янги кўприк қуришни тавсия қилмоқдалар. 100”, - дейилади эксперт хулосасида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг