Валюта курслари 07/10/2025
$1 – 12022.90
UZS – -0.31%
€1 – 14025.92
UZS – -0.92%
₽1 – 144.75
UZS – -1.51%
Қидириш
Қонунчилик палатасида “Тасвирга бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди

Қонунчилик палатасида “Тасвирга бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди

Қонунчилик палатасида “Тасвирга бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда депутатлар шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

Лойиҳа билан шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш мажбурий шартлиги, шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланишда болалар ҳуқуқнинг мустақил субъекти эканлиги белгилаб қўйилмоқда. Шунга кўра тасвирга олиш ва ундан рухсатсиз фойдаланиш мумкин бўлган ҳоллар доираси ҳамда видеокузатувни амалга оширишда шахсий дахлсизликни таъминлашга оид талаблар белгиланяпти.

Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар берган таклифлардан келиб чиқиб, ҳар хил ёндашувларнинг олдини олиш, қонун нормаларининг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида айрим ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, тасвирга олишда ва ундан фойдаланишда ўн олти ёшга тўлмаган вояга етмаганлар номидан розилик уларнинг ота-онасидан бири ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар томонидан берилиши, жамоат жойларида видеокузатув тизимлари ўрнатилган тақдирда, бу ҳақда барчага кўринадиган жойда ва шаклда огоҳлантирувчи белги ўрнатилиши шартлиги назарда тутилмоқда.

Шунингдек, видеокузатув камераларини ўрнатиш мумкин бўлмаган жойлар доираси, хусусан, кийиниш хоналарида, ҳожатхоналарда видеокузатув тизимлари ўрнатилиши мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар фуқароларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга, шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг