Қонунчилик палатасида Бангладеш элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Қонунчилик палатасида Бангладеш элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Спикер Н.Исмоиловнинг Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси М.Ислам билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида меҳмон томонига янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қонунчилик палатаси фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Элчи самимий қабул учун миннатдорлик билдирар экан, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги йилларда Ўзбекистон тез суръатларда ривожланаётгани ва кўпгина халқаро тадбирлар марказига айланганлигини алоҳида қайд этди.
Конструктив руҳда ўтган учрашувда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Элчи Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг ўрнатилиши икки давлат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтаришда муҳим йўналишлардан бири эканини алоҳида таъкидлади. Шу маънода, Ўзбекистонда “Ўзбекистон — Бангладеш парламентлараро дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳининг тузилганини юқори баҳолади.
Учрашув очиқ ва дўстона руҳда ўтди.