Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Ўзбекистон 31/07/2025 Қонунчилик палатаси “Қўшимча таълим тизимини ривожлантириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади

Қонунчилик палатаси “Қўшимча таълим тизимини ривожлантириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кун тартибидаги навбатдаги масала — таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Болаларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт йўналишида мактабдан ташқари таълим фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирда аксарият ўқув марказлари, ахборот-кутубхона ва соғломлаштириш муассасаларида катта ёшдагиларга ҳам таълим бериб келинмоқда. Бу эса, албатта, катта ёшдаги фуқароларнинг ҳам бундай масканларга ташриф буюришлари учун аниқ ҳуқуқий асосларни яратиш ва уларни мустаҳкамлашни талаб этмоқда.

Шундан келиб чиқиб, ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига таълим хизматлари кўрсатиш соҳасини катта ёшдаги фуқароларнинг ҳам таълим эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Мазкур қонунларда “мактабдан ташқари” атамаси “қўшимча таълим”га алмаштирилмоқда. “Таълим тўғрисида”ги Қонунда қўшимча таълим болалар учун таълим ва катта ёшдагилар учун қўшимча таълим турларига ажратилмоқда. Бунда қўшимча таълим болалар ва катта ёшдагиларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш ва касбий кўникмаларини ривожлантиришга, интеллектуал ва жисмоний такомиллашувга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондиришга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, саломатликни мустаҳкамлашга ва бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилиши назарда тутилмоқда.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг