Валюта курслари 28/10/2025
$1 – 12053.46
UZS – -0.53%
€1 – 14026.61
UZS – -0.3%
₽1 – 152.43
UZS – 1.97%
Қидириш
Қонунчилик палатаси Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни ратификация қилишни маъқуллади

Қонунчилик палатаси Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни ратификация қилишни маъқуллади

Қонунчилик палатаси Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни ратификация қилишни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш глобал конвенцияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олий таълим бўйича биринчи глобал шартномаси ҳисобланади. Хусусан, у дунё бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш ва улар ўртасида мобилликни яхшилаш мақсадида ўқув курслари, таълим тўғрисидаги ҳужжатлар ва малакаларни тан олишнинг универсал тамойилларини белгилайди.

Шартнома муқаддима, 6 бўлим ва 25 моддадан иборат бўлиб, олий таълимдаги малакаларни тан олиш учун адолатли, шаффоф ва камситилмайдиган глобал асосни яратиш, минтақалараро академик мобилликни кенгайтириш ҳамда талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг малакаларини тан олиш ва уларнинг эркин ҳаракатланишига кўмаклашиш, олий таълимга оид ҳужжатларни тан олишда барча минтақалар учун умумий ва келишилган тамойилларни ишлаб чиқиш унинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

Ушбу конвенцияни ратификация қилиш олий таълим соҳасидаги малакаларни адолатли, шаффоф ва камситмасдан тан олиш учун асос яратади. Қолаверса, минтақалараро академик мобиллик учун имкониятлар очиб, квалификацияларни тан олиш амалиётини яхшилашга қаратилган универсал тамойилларни жорий қилади.

Шу билан бирга, глобал конвенция талабалар учун бутун дунё бўйлаб таълим ва илмий тадқиқотларни давом эттириш имконини яратиш билан бирга, унга аъзо бошқа етакчи давлатлар билан таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, уларни оммалаштириш ва халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятини беради.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг