Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Қоҳирада Ўзбекистон ва Миср савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Қоҳирада Ўзбекистон ва Миср савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Қоҳирада Ўзбекистон ва Миср савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Миср таъминот ва ички савдо вазири доктор Шариф Фаруқ билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Мисрни ўзаро боғлаб турган тарихий ришталар таъкидланди. Сўнгги йилларда икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратаётган катта эътибор қайд этилди.

Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, давлат хизматларини электронлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, банк-молия тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар Миср томонидан юқори баҳоланди.

Вазир Шариф Фаруқнинг айтишича, ички савдо тизимини такомиллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва бозорлар барқарорлигини таъминлаш вазирликнинг стратегик йўналишлари ҳисобланади.

Учрашувда икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, логистика ҳамда таъминот ва тарқатиш тизимларини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларга эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг асосий маҳсулотларни кузатиш бўйича замонавий рақамли тажриба билан танишилди. Қайд этилишича, бу тизим шаффофликни кучайтириш, назоратни самарали ташкил этиш ва аҳолига маҳсулотларни мунтазам етказиб беришга ёрдам беради.

Музокаралар чоғида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва ишбилармонлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш томонлар манфаатига тўлиқ жавоб бериши тасдиқланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон инвестицияларини Миср бозорига жалб қилиш ва савдо соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг