Валюта курслари 19/03/2026
$1 – 12178.85
UZS – 0.41%
€1 – 14053.18
UZS – 0.6%
₽1 – 146.54
UZS – -0.98%
Қидириш
Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштирилади

Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштирилади

Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июнга қадар:

ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади;

ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади.

2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:

келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;

принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади;

ҳар ойда 1 маротаба "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг