Валюта курслари 25/02/2026
$1 – 12187.68
UZS – -0.4%
€1 – 14366.84
UZS – -0.51%
₽1 – 159.09
UZS – -0.01%
Қидириш
Қўқон шаҳридаги турар-жой биносида ёнғин содир бўлди, жабрланганлар йўқ

Қўқон шаҳридаги турар-жой биносида ёнғин содир бўлди, жабрланганлар йўқ

Қўқон шаҳридаги турар-жой биносида ёнғин содир бўлди, жабрланганлар йўқ

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қўқон шаҳрида кўп қаватли турар жойлардан бирида чақнаш ортидан ёнғин келиб чиқди.

Ўзбекистон ФВВ маълум қилишича, ҳодиса ҳақидаги хабар 25 февраль куни соат 14:47 да «112» тизими орқали Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган.

Идора маълумотларига кўра, ҳодиса Қўқон шаҳридаги Бўстон маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни локаллаштирган ва тўлиқ бартараф этган.

Ҳозирда вазият вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Айни пайтгача жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ФВВ ходимлари ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва юз берган ҳолатнинг барча тафсилотларини аниқлаш ишларини давом эттирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг