Валюта курслари 15/01/2026
$1 – 12001.71
UZS – -0.38%
€1 – 13984.39
UZS – -0.56%
₽1 – 152.87
UZS – -0.27%
Қидириш
Қишлоқ хўжалиги вазирлари Ўзбекистон маҳсулотларини Ироққа етказиб бериш масаласини муҳокама қилишди

Қишлоқ хўжалиги вазирлари Ўзбекистон маҳсулотларини Ироққа етказиб бериш масаласини муҳокама қилишди

Қишлоқ хўжалиги вазирлари Ўзбекистон маҳсулотларини Ироққа етказиб бериш масаласини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов Ироқ Республикасининг Савдо вазири Азир Давуд Салман Ал-Гураири билан учрашув ўтказди. Мазкур мулоқот икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Учрашув давомида аграр соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини Ироқ бозорига экспорт қилиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасида тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат расмийлари, ишбилармон доира вакиллари ҳамда Ироқнинг 150 га яқин компаниялари вакиллари иштирок этган бизнес форум доирасидаги учрашувда томонлар тупроқ таркибини ўрганиш, дон ва дуккакли экинларни етиштиришда Ўзбекистон тажрибасини Ироқда жорий этиш, бу мақсадда ўзбекистонлик экспертлар гуруҳининг Ироққа ишчи ташрифини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Қайд этиш жоизки, мазкур инвестиция ва бизнес форуми Ўзбекистон–Ироқ ишбилармонлик ҳамкорлиги тарихида иккинчиси ҳисобланади. Илк шундай тадбир 2025 йил декабрь ойида Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида ўтказилган эди. Навбатдаги форум эса икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг