Валюта курслари 24/11/2025
$1 – 11971.40
UZS – 0.48%
€1 – 13797.04
UZS – 0.45%
₽1 – 151.81
UZS – 2.39%
Қидириш
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш механизмини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

табиий ва техноген офатлар, ёнғин, зараркунанда ва касалликлар таъсирида ўсимлик ҳамда ҳайвонларга етказилган зарарларни қоплаб бериш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилгача босқичма-босқич 20 фоизга ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг хавфларини камайтириш.

Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

2026 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланганда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йўқотилиши хавфини олдиндан суғурта қилиш босқичма-босқич амалга оширилади.

Кластер, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликлари қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғуртаси шартномаси бўйича қопланмайди.

Шунингдек, 2025 йил якунигача Қишлоқ хўжалиги суғуртаси ахборот тизими ишга туширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг