Валюта курслари 16/09/2025
$1 – 12344.61
UZS – -0.66%
€1 – 14501.21
UZS – -0.45%
₽1 – 149.70
UZS – 1.86%
Қидириш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги NuVive компанияси билан қанд лавлаги ишлаб чиқаришдаги инновацияларни муҳокама қилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги NuVive компанияси билан қанд лавлаги ишлаб чиқаришдаги инновацияларни муҳокама қилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги NuVive компанияси билан қанд лавлаги ишлаб чиқаришдаги инновацияларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров АҚШнинг «NuVive» корхонаси раҳбари Алберт Дуоибес бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацион лойиҳани амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

«NuVive» компанияси — бутун дунё бўйлаб агро-озиқ-овқат таъминотида янгича ёндашув ва технологияларни жорий этиш билан машҳур. Улар глобал иқлим ўзгариши, аҳолининг тезкор ўсиши оқибатида юзага келаётган озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ечишга қаратилган илғор моделларни ишлаб чиқмоқда.

Делегация Ўзбекистонда йил давомида фаолият юритувчи, ўз-ўзини таъминлайдиган шакар лавлаги саноатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур лойиҳа мавсумий қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириб, ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган.

Биринчи босқичда тажриба тариқасида иссиқхонада ақлли технологиялар ёрдамида шакар лавлаги етиштириш кўзда тутилган. Кейинги босқичда эса, ушбу ҳосилни қайта ишлаш учун замонавий корхона қурилиши режалаштирилмоқда.

Алишер Шукуров учрашув давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ваколат доирасида ушбу лойиҳага ҳар қандай зарурий ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.

Томонлар якунда келгусида аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг