Валюта курслари 23/12/2025
$1 – 12010.43
UZS – 0.12%
€1 – 14088.23
UZS – 0.26%
₽1 – 151.25
UZS – 1.82%
Қидириш
Қирғизистонда зилзила қайд этилди, Ўзбекистонда енгил силкинишлар сезилди

Қирғизистонда зилзила қайд этилди, Ўзбекистонда енгил силкинишлар сезилди

Қирғизистонда зилзила қайд этилди, Ўзбекистонда енгил силкинишлар сезилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 22 сентябрь куни соат 07:04:58 да Қирғизистон Республикаси ҳудудида магнитудаси 3,3 бўлган зилзила содир бўлди.

Ер қимирлаши эпицентри Боткен тумани ҳудудида (координаталари 40,09 N, 71,95 E) 10 км чуқурликда жойлашган.

Қирғизистон ҳудудида ер силкинишлари кучи 3 баллга етди.

Ўзбекистонда эса силкинишлар анча енгил сезилди: Қувасoй шаҳрида куч 2 баллни ташкил этди, эпицентрдан масофа 23 км. Фарғона туманида ҳам куч 2 балл бўлиб, масофа 31 км ни ташкил этди. Мамлакат пойтахти Тошкентдан эпицентр жануби-шарқ томон 265 км узоқликда жойлашган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг