Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Қирғизистонда содир бўлган зилзила Фарғона водийсида сезилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 2025 йил 26 август куни, соат 15:31 да Тошкент вақти билан Қирғизистон Республикаси ҳудудида зилзила рўй берди. Ер қимирлаши эпицентри Боткен шаҳри яқинида жойлашган.
Сейсмологлар маълумотларига кўра, магнитуда 4,1 ни ташкил этган, ўчоқнинг чуқурлиги эса 10 километрга тенг.
Ўзбекистон ҳудудидаги айрим туман ва шаҳарларда ҳам ер қимирлаши сезилди. Қувасой шаҳрида — 2 балл, Фарғона туманида — 2 балл, Фарғона шаҳрида ҳам 2 балллик ер тебранишлари қайд этилди.
Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа тахминан 287 километрни жануби-шарқ томон ташкил қилади.