Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Қирғизистон президенти “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 апрель куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шундан сўнг, Қирғиз Республикаси Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.