Валюта курслари 24/02/2026
$1 – 12236.13
UZS – 0.19%
€1 – 14439.86
UZS – 0.2%
₽1 – 159.10
UZS – -0.26%
Қидириш
Қибрай тумани ҳокимининг ёрдамчиси 10 минг АҚШ доллари билан ушланди

Қибрай тумани ҳокимининг ёрдамчиси 10 минг АҚШ доллари билан ушланди

Қибрай тумани ҳокимининг ёрдамчиси 10 минг АҚШ доллари билан ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда Қибрай тумани ҳокимининг ёрдамчиси томонидан ноқонуний бойишга уриниш ҳолатини бартараф этди.

Тергов маълумотларига кўра, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва камбағалликни қисқартириш масалаларига масъул бўлган мансабдор шахс маҳаллалардан бирида ўтказилган фуқаролар йиғини давомида давлат мулки ҳисобланган, маҳалла яқинида жойлашган тўрт сотих ер участкасини хусусийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг