Qazaq Air Остона ва Самарқанд ўртасидаги рейслар сонини ҳафтасига учтага оширади
Qazaq Air Остона ва Самарқанд ўртасидаги рейслар сонини ҳафтасига учтага оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Qazaq Air авиакомпанияси Остона ва Самарқанд ўртасидаги парвозлар сонини ошириб, ҳафтасига икки рейсдан уч рейсгача кенгайтиради, деб хабар беради inbusiness.kz ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, 2026 йил 4 мартдан бошлаб ташувчи Остона — Самарқанд — Остона йўналиши бўйича қўшимча рейсни йўлга қўяди. Шу тариқа, жума ва якшанба кунлари амалга оширилаётган парвозларга чоршанба куниги рейс ҳам қўшилади.
Остона — Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар нархи 30 366 тенгеден бошланади, бу 721 192,5 сўмга тенг.
Qazaq Air 2025 йил ноябр ойидан буён Қирғизистон ва Ўзбекистонга мунтазам халқаро рейсларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу давр мобайнида мазкур йўналишларда қарийб 4,5 минг нафар йўловчи ташилган.
Компания таъкидлашича, рейслар сонини ошириш тўғрисидаги қарор барқарор йўловчи талаби фонида қабул қилинган.