Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Туризм 30/05/2025 Қашқадарё вилоятининг «Қайнар» ва «Башир» қишлоқларига расман “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

Қашқадарё вилоятининг «Қайнар» ва «Башир» қишлоқларига расман “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 29 май куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жойлашган «Қайнар» ва «Башир» қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақомини тасдиқловчи сертификатлар Туризм қўмитаси томонидан қишлоқ аҳолисига тантанали тарзда топширилди.

Маросимда Туризм қўмитаси, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, маҳаллий кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Шунингдек, ички туризм соҳасида фаолият юритаётган туроператорлар, турагентлар, меҳмонхоналар, хостеллар, меҳмон уйлари эгалари ва бошқа туризм соҳаси вакиллари ҳам маросимга таклиф этилди.

Тадбир доирасида маҳаллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган миллий ҳунармандчилик буюмлар кўргазмаси, ҳамда меҳмонларга тақдим этилган ўзбек миллий таомлари барчада катта таассурот қолдирди. Қолаверса, Китоб туман маданият бўлими ижодкорлари ҳамда фольклор жамоаларининг саҳна чиқишлари меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Маҳаллий оҳанглар, қадимий рақслар ва куй-қўшиқлар тадбирга миллий руҳ ва самимий кайфият олиб келди.Анъанавий қадриятлар, меҳмондўстлик ва маданий бойликлар уйғунлигидаги ушбу қишлоқлар эндиликда туристлар учун янада жозибадор масканга айланади.

“Туризм қишлоғи” мақоми нафақат ушбу ҳудудлар обрўсини оширади, балки у ерда яшаётган аҳолининг бандлигини таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг