Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда

Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда

Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириғига мувофиқ ҳудудларда туризм соҳаси вакиллари билан бевосита мулоқот ўрнатиш, истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ва улар асосида ҳудудий амалий дастурларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси A.Aqqulov раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлди.

Сафар доирасида вилоят ҳокимлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, 50 нафардан зиёд туризм соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий тадбиркорлар — туроператорлар, меҳмонхона ва умумий овқатланиш объектлари, транспорт хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар, дам олиш масканлари ҳамда маданий муассасалар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида Қашқадарё вилоятида 2025 йилда амалга оширилган туризм лойиҳалари, эришилган ижобий кўрсаткичлар ҳамда соҳанинг ҳозирги ҳолати юзасидан атрофлича маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, 2026 йилга мўлжалланган асосий устувор йўналишлар — туризм инфратузилмасини такомиллаштириш, янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда соҳада хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар асосида Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларнинг аниқ манзилли режалари шакллантирилди. Ушбу режаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида вилоятнинг туристик жозибадорлиги ошиши, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда маҳаллий аҳоли даромадлари ўсишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг