Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
Қашғарда "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон" мультимодал маршрутининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Қашғарда "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон" мультимодал маршрутининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Қашғарда "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон" мультимодал маршрутининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Қашғар шаҳрида "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон" мультимодал маршрути бўйича юк ташувларининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб ҳабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур мультимодал маршрутинининг очилиши "Марказий Осиё – Хитой", "Хитой – Европа"га элтувчи йўлларни диверсификация қилиш ҳамда "Ўрта йўлак" транзит имкониятларини ривожлантиришга қаратилган.

15 октябрь куни Қашғар шаҳридан 7 та автомобиль ушбу маршрут бўйича ҳаракатни бошлади. Автомобиллар 21 октябрь куни Ўзбекистонга ва 24 октябрь куни Туркманистонга етиб олиши режалаштирилган. Юкларни бир қисми Туркманистондан Озарбайжонга етказилади.

Тадбирда иштирок этган Хитой Транспорт вазирлиги Транспорт хизматлари департаменти директори Цай Туанцзенинг айтишича, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон" мультимодал транспорт маршрути Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой давлат раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга бўлган иродаларининг нишонасидир.

Транзит маршрути барча иштирокчи мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига, ўзаро юк ташувлар ҳажмларини ўсишига ҳамда "Бир макон, бир йўл" ташаббусининг амалга ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Мазкур маршрут нафақат Европа, балки Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига ҳам чиқиш учун имконият яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг