Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Қарийб 9 минг ўзбекистонлик икки ойда Мисрга сафар қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–февраль ойларида Мисрга туристик мақсадларда 8 890 нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 2,2 минг кишига камайган.
Сафарларнинг асосий қисмини саёҳатлар ташкил этган бўлиб, 8 463 нафар фуқаро айнан шу мақсадда Мисрга йўл олган. Қариндошларни зиёрат қилиш мақсадида эса 424 нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу мамлакатга борган. Яна икки нафар фуқаро ўқиш учун, бир нафар эса даволаниш мақсадида сафар қилган.
Умумий сафарлар сони камайганига қарамай, Миср ўзбекистонликлар учун машҳур хорижий йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.