Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Қарийб 7 минг ўзбекистонлик январь ойида Таиландга саёҳат қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь ойида Ўзбекистоннинг 6 890 нафар фуқароси туристик мақсадда Таиландга саёҳат қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари далолат беради.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мазкур кўрсаткич қарийб 6 фоизга ошган.
Сафарларнинг аксарияти саёҳат билан боғлиқ бўлган. Шу мақсадда Таиландга 6 478 нафар Ўзбекистон фуқароси борган.
Қариндошларини зиёрат қилиш мақсадида ушбу мамлакатга 406 нафар фуқаро йўл олган. Таълим олиш мақсадида эса Таиландга 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрган.
Яна 2 та сафар хизмат мақсадида амалга оширилган.