Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Қамчиқ довонида юк машинаси ариққа тушиб кетди, жабрланганлар йўқ
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қамчиқ довонида Тошкентдан Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган Shacman русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, юк машинаси йўл четидаги ариққа тушиб кетган.
Ҳодиса ҳақида хабар «Қамчиқ» махсус қидирув бошқармаси пультига келиб тушган.
Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келиб, махсус техника ёрдамида юк автомобилини чиқариб, хавфсиз ҳудудга кўчирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Йўлнинг ушбу қисмида ҳаракат бузилмаган, авария тезкор хизматлар томонидан бартараф этилган.