Валюта курслари 05/06/2025
$1 – 12831.81
UZS – -0.2%
€1 – 14606.45
UZS – -0.45%
₽1 – 163.75
UZS – 0.18%
Қидириш
Ўзбекистон 07/06/2025 «Қамчиқ» довонида содир бўлган ҳолат тўғрисида маълумот

«Қамчиқ» довонида содир бўлган ҳолат тўғрисида маълумот

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 7 июнь куни 17:04 да «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш»  автомобиль йўлининг 137,7 километрда  «Водий-Тошкент»  йўналишида  кучли ёмғир ёғиши оқибатида тоғ ёнбағридан маълум миқдорда сел, тошқин сувлари автомобиль йўлига оқиб тушганлиги бўйича навбатчилик қисмига хабар тушган.

Хабарга кўра, айни вақтда воқеа жойига «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар етиб боришган. Ҳолат бартараф этилмоқда.

Ҳозирда тирбандликларни олдини олиш мақсадида Тошкент-Водий-Тошкент йўналишида автомобиллар, йўлнинг бир тасмаси орқали ҳаракат қилишмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг