Қамаши туманида "дала куни" бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси "Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури" (FOLUR) лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги фермер ва деҳқон хўжаликларига, ушбу соҳани етакчи олимлари ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда "Дала куни" ташкил этилди. Лойиҳа доирасида танлаб олинган олтита туманда фаолият юритаётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан самарали ишлар олиб борилмоқда. Бир нечта ўқув курслари ташкил этилди ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
ФАО томонидан FOLUR лойиҳаси доирасида Қамаши туманида "Дала куни" Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилди. Ушбу тадбирда 100 дан ортиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, ҳамкор вазирликларнинг вилоят ва туман ҳудудий бошқармаларидан маъсул раҳбарлар, туман ҳокимликларидан вакиллар, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари ва бошқа қизиқиш билдирган ер эгалари иштирок этди.
"Дала куни"нинг асосий мақсадларидан фермер хўжаликлариларнинг кузги буғдой етиштириш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, алмашлаб экиш тизимларининг иқтисодий жиҳатлари ҳақида маълумот бериш ва иштирокчилар ўртасида тажриба алмашишни осонлаштиришдан иборат. Қишлоқ хўжалигида тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи технологияларнинг жорий этилиши тупроқ тузилишини яхшилаш, намликни сақлаш ва эрозияни камайтиришда улкан ёрдам беради, бу эса айниқса иқлим ўзгарувчанлигига мойил бўлган ҳудудларда буғдой ва арпа етиштиришнинг барқарорлигини ошириш учун самарали ёндашув бўлиб ҳисобланади. Тадбир давомида фермер хўжаликлариларга но-тилл (ерга ишлов бермасдан экиш) технологиялари усуллари, ўсимлик қолдиқларини бошқариш ва алмашлаб экиш тизимининг фойдали томонлари кўрсатилди. Бу усуллар нафақат тупроқнинг узоқ муддатда унумдорлиги ошишини таъминлайди, балки харажатларни ҳам камайтиради ва қурғоқчиликка чидамлиликни оширади. Бундай усулларни қўллаш орқали, қатнашчилар табиий ресурсларни кейинги экин мавсуми учун сақлаган ҳолда ҳосилдорликни ошириш имкониятига эга бўладилар.
Шунингдек, "Дала куни"нинг мақсади тўғридан-тўғри экиш технологиясининг тупроқ намлигини сақлаш, тупроқ соғлиғини яхшилаш ва лалми деҳқончилик шароитида ҳосилдорликни оширишдаги афзалликлари тўғрисида хабардорликни оширишдан иборат бўлди. Қатнашчилар тадбир давомида амалий тавсиялар олишди, далада тўғридан-тўғри экиш технологиясининг амалиётда кузатишди ва мутахассислар ҳамда фермерлар билим алмашишди. Турли амалий кўргазмалар ўтказилди, жумладан, тўғридан-тўғри экиш ва анъанавий ерга ишлов бериш усулларининг тупроқ зичлигига тасири, илдиз ривожланиши ва тупроқ тузилишини визуал кузатиш ҳамда ёмғир сувларини йиғиш ва ундан самарали фойдаланиш. Қатнашчилар шунингдек, ўсимлик қолдиқлари сақланиши, оралиқ экинларнинг ўрни ва тўғридан-тўғри экиш усулининг қандай қилиб узоқ муддатли тупроқ соғлиғи ва экинлар ҳосилдорлигининг ошишига ижобий тасир ҳақида маълумот олишди. Мутахассислар йўриқномаси ва ўзаро тажриба алмашиш орқали, маҳаллий фермер хўжаликларила орасида қишлоқ хўжалигида тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи амалиётларини кенгроқ жорий этилишини рағбатлантиради.
ФОЛУР лойиҳаси доирасида ташкил этилган "Дала куни" барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларини тарғиб қилиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг илмий ва амалий имкониятларини ошириш ва маҳаллий шароитларга мослаштирилган инновацион ечимларни жорий этишни рағбатлантириш учун муҳим платформа вазифасини ўтайди. Кўргазмали майдонлар ва мутахассислар билимларини бир ерга йиғиш орқали ушбу тадбирлар қишлоқ жойларида дарамод манбаини кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва табиий ресурсларни ҳимоя қилувчи барқарор қишлоқ хўжалиги тизимларини яратишга ҳисса қўшади. ФАО, миллий ва маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда, муваффақиятли амалиётларни кенгайтириш ва Ўзбекистон бўйлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига иқлимга мослашган ва экологик тоза қишлоқ хўжалиги амалиётларини қўллашда ёрдам бериш учун ўз саъй-ҳаракатларини давом эттиради.