PURFLUX GROUP вакиллари Чирчиқ ва Жиззах кимё-саноат технологиялари паркларига ташриф буюришди
PURFLUX GROUP вакиллари Чирчиқ ва Жиззах кимё-саноат технологиялари паркларига ташриф буюришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистоннинг PURFLUX GROUP корхонаси вакиллари «Чирчиқ» ва «Жиззах» кимё-индустриал технопаркларига ташриф буюрди.
PURFLUX GROUP — автомобиль саноатида халқаро етакчи бўлиб, йирик Sogefi Group концерни таркибига киради. Корхона автомобиллар учун юқори самарали фильтрлаш тизимлари ва бошқа бутловчи қисмларни ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад технопарклар фаолияти ва инфратузилмаси билан танишиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни жойлаштириш мумкин бўлган биноларни кўриб чиқишдан иборат.
Технопарк мутахассислари меҳмонларни технопарклар ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг афзалликлари, солиқ ва божхона имтиёзлари билан таништирди.
PURFLUX GROUP каби йирик бизнес вакилларининг ташрифлари технопаркларни ривожлантириш бўйича танланган стратегиянинг тўғрилигини тасдиқлайди ҳамда унинг саноатни ривожлантириш замонавий майдон ва халқаро ҳамкорлик учун ишончли ҳамкор сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди.