Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Дунё 21/08/2025 Провиденс судьяси Франк Каприо 88 ёшида вафот этди

Провиденс судьяси Франк Каприо 88 ёшида вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Дунё бўйлаб “энг меҳрибон судья” сифатида танилган судья Френк Каприо 88 ёшида АҚШда вафот этди.

Унинг расмий Facebook саҳифасида маълум қилинишича, ўлим сабаби онкологик хасталик — ошқозон ости бези саратони бўлган.

Каприо жаҳон миқёсида «Провиденсда қўлга олинганлар» телелойиҳаси орқали машҳурликка эришган. Унинг айрим чиқишлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва миллионлаб кўришлар тўплади. Хусусан, TikTok платформасида унинг 1,6 миллион обуначиси бор эди. Судья ўзининг инсонпарвар ёндашуви, мулойимлиги ва суд жараёни иштирокчиларига нисбатан эътибори билан кенг омма муҳаббатини қозонган.

Судьянинг амалиёти асосида яратилган телешоу 2000 йилда эфирга узатилган бўлиб, тўрт марта кундузги «Эмми» мукофотига номзод қилинган. Фрэнк Каприо 1985 йилдан 2023 йилга қадар Провиденс шаҳар муниципал судида фаолият олиб борган. 2024 йил декабрида у оғир ташхиси ҳақида очиқ маълумот бериб, қўллаб-қувватлаган барча инсониятга самимий миннатдорлик изҳор этган.

Унинг вафотидан сўнг эълон қилинган расмий мурожаатда таъкидланишича, Фрэнк Каприо қолдирган маънавий мерос одамларнинг эзгу ишларида яшайди. Унинг инсонпарварлик ва раҳм-шафқат намунаси эса келгуси авлодларга ҳам ўтиб бораверади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг