Валюта курслари 08/10/2025
$1 – 12038.68
UZS – 0.13%
€1 – 14044.32
UZS – 0.13%
₽1 – 146.62
UZS – 1.29%
Қидириш
Прокуратура органлари ходимларининг ноконуний ҳаракатларига чек қўйилди

Прокуратура органлари ходимларининг ноконуний ҳаракатларига чек қўйилди

Прокуратура органлари ходимларининг ноконуний ҳаракатларига чек қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ИЖҚКД ходимлари жиноят иши доирасида солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан муқаддам 108 минг АҚШ доллари ҳам олишган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг